UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  3 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  14 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0

"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили Янгиликлар

"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram-канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан биргаликда Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

"Бухоро" – "Қўқон-1912"

Бурчак зарбасидан сўнг позиция учун одатий кураш кечмоқда. "Қўқон-1912" ҳимоячиси ҳам қўлларидан фойдаланди, сўнгра у ўз ташаббуси билан йиқилди. "Бухоро" футболчисини жазолашга асос йўқ, гол қоида бузилмасдан киритилди.

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ


 "Андижон" – "Сўғдиёна"

Қанот ҳаками учун жуда мураккаб вазият. Визуал жиҳатдан тўп киритган "Андижон" футболчиси ўнг оёғи билан офсайдга кириб қолгандек кўринмоқда. Аммо буни юз фоизлик ишонч билан тасдиқлай олмаймиз – бунинг учун офсайд чизиқлари керак.

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ


"Нефтчи" – "Машъал"

Бу ерда ҳам "нозик" вазият. "Нефтчи"нинг гол урган футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган деган тасаввур уйғонмоқда. Унинг елкаси ва оёғи "Машъал" ҳимоячисига қараганда дарвозага бироз яқинроқ эди. Бу ерда ҳам офсайд чизиқлари тортилиши зарур.

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ


"Динамо" – "Навбаҳор"

Қулай позицияда турган ҳакамнинг мутлақо тўғри қарори. Классик ҳолат: "Динамо" ҳимоячиси тўпни тепиб юбормоқчи бўлди, лекин "Навбаҳор" ҳужумчиси ундан олдинроқ тўпга тегинишга улгурди ва оёғига зарба қабул қилиб олди. Бу вазиятда пенальти белгилашдан бошқа қарор бўлиши мумкин эмасди.

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ


"Динамо" – "Навбаҳор"

Бизнингча, ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди. Агар "Динамо" ушбу вазиятда гол урганида ҳам ҳисобга олиш керак эди. Тўғри, мезбонлар ҳужумчиси қўли билан "Навбаҳор" ҳимоячисининг орқасига тегинган. Бироқ бу йиқилиш учун етарли эмас, шунчаки одатий кураш содир бўлган. Бундай яккакурашда "Динамо" ўйинчисининг рақибга қанчалик даражада таъсир ўтказганини бошқа камера ракурси орқали аниқроқ баҳолаш мумкин эди. Мавжуд ракурслардан кўриб турганимиздек – ўйин давом эттирилиши лозим.

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ


"Локомотив" – "Сурхон"

Даставвал ҳакам "Сурхон" футболчисини четлатмай, хатога йўл қўйди. "Локомотив" ҳужумчиси тўпни олдинга ташлади, иккинчи ҳимоячи эса узоқда эди. Бу яққол гол уриш имкониятини йўққа чиқариш ҳисобланади. Лекин ҳакамнинг бахтига, уни монитор ёнига чақиришди: тўпни қабул қилиш вақтида "Локомотив" ҳужумчиси қўл билан ўйнаган экан. Натижада бош ҳакамнинг якуний қарори тўғри бўлиб чиқди – сариқ карточка бекор қилинди (гарчи у бошида қизил бўлиши керак бўлса ҳам) ва қўл билан ўйналганлиги сабабли жарима зарбаси белгиланди.

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ



Шу тариқа, Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми 1-тур учрашувларида ҳакамлар қўпол хатоларга йўл қўйишмади. Бироқ камида иккита эпизод – “Андижон” ва “Нефтчи”нинг голлари баҳсли бўлиб чиқди. Бу вазиятларда ўйиндан ташқари ҳолат бўлган бўлиши мумкин (офсайд чизиқлари чизиб кўрилиши керак).

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
03 мар 17:43:49
STENLESS..R
Мавсумда камида 4.та жамоага хакамлар билиб билмай хато килишади хакамлар роса пулни тагида колишдида
+1   
03 мар 17:41:19
.
Kameralarni kòpaytirish kerak
+1   
03 мар 17:25:36
Haqiqat-2
Каримжон Матхолиқов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Водий жамоалари юқорида туриши кўпчиликка ёқмайди.
Айниқса, Пахтакорчи СА ходимларига))
   
04 мар 18:12:41
Job Ir
Mavlonbek_BVB фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Билмадиму, лекин 50 50 булса хам бу купол зато хисобланмайди
Ман тортишиш ниятим йук хамма жамоага омад. Андижон кучлилар каторида булса бу водийликлар учун хам яхши. Лекин ман видеони скреншот хам килиб олдим стоп килиб кайта кайта куриб шунака фикрга келдим. Мани фикрим 100 %офсайд дегани эмас. Шахсий фикримни билдирдим холос
   
04 мар 18:06:22
Mavlonbek_BVB
Job Ir фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тушундим. Туп бошдан узилаетган вактни куринг уйинчи олдинрокда эди манимча
Билмадиму, лекин 50 50 булса хам бу купол зато хисобланмайди
   
04 мар 18:03:08
Job Ir
Mavlonbek_BVB фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Топ энг олди чизикда булса химоячидан жмас топдан чизик тортиладику
Тушундим. Туп бошдан узилаетган вактни куринг уйинчи олдинрокда эди манимча
   
04 мар 05:06:25
Mavlonbek_BVB
Job Ir фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Манимча офсайд бордек. Олдиндан айтаман мани иккала жамоага хам яхши емон фикрим йук. Яхши фикр булса хам факат андижон томонман
Топ энг олди чизикда булса химоячидан жмас топдан чизик тортиладику
   
04 мар 01:12:09
насрилло
Каримжон Матхолиқов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Водий жамоалари юқорида туриши кўпчиликка ёқмайди.
Водий жамоалари офсайддан урилган голлар бн юкорида туришади!!!Шунинг ун мухлислар га хакам ёрдами бн галаба козонган командаларни юкорида туришига эътироз билдиришади!!!!!
   
04 мар 01:07:17
насрилло
Водий жамоалари 1 метрлик офсайддан гол урса хам хисобми шунда???!!!3 - гол эди ахамияти йук дейишяпди офсайддан урилган булса хам --демак 3 --голни офсайддан урса хисобланса футбол уйнаш нимага керак???!!!
   
03 мар 22:30:54
Sher.Far
Farg'onalik man ofsayidni telvizorda ko'rsa bo'ldi vardagilar qande ko'rmadi 3 gol edi uncha axamiyatli emas edi kerakli o'yinda bo'lsachi shunaqa varni zo'r qilib qo'yish kerak yoki yeg'ishtirib tashlash kerak bunaqa chala var nima keragi bor bita vaziyatni ko'rgani 10-15minut vaqt ishlatishyabdi
   
03 мар 22:09:17
Alexis Dan
Нимага булар камералар сонини оширишмайди, техникаларни яхшисини куйишмайди, ривожланишга харакат килмайди...ёки 4-5 ортикча камера куйса, ускуна олиб келса болаларини боколмай колишадими? Очиги хар битта тортишувли вазиятда хеч нарса хеч качон аник куринмайди, хакамлар хам кийналиб хато килиб куйишади
   
03 мар 21:11:56
Акмал Аляров
Бу ерда хакамларни ҳам варни ҳам атайлаб айблаб Бўлмайди,муаммо камералар етишмаслигида,бу саволларни пфл га бериш керак
   
03 мар 19:16:29
Job Ir
Mavlonbek_BVB фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Andijonda ofsayd yoq, chunki topdan orqaroqda turibti oyinchi bu holatda himoyachilarga emas topga qaraladi
Манимча офсайд бордек. Олдиндан айтаман мани иккала жамоага хам яхши емон фикрим йук. Яхши фикр булса хам факат андижон томонман
   
03 мар 18:49:08
Mavlonbek_BVB
Andijonda ofsayd yoq, chunki topdan orqaroqda turibti oyinchi bu holatda himoyachilarga emas topga qaraladi
   
03 мар 18:04:58
Азим Исмаилов
Иккала вазиятда хам 50 50 булди хакам хужум томонни фойдасига хал килди манимча тугри карор кабул килди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика