UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Александр Хомяков: "Балки мени қўйиб юборарсизлар. Биз ғалабани нишонлай қолайлик"  0 01:28Февзи Давлетов: "Рақиб кўп вазиятларга эга бўлди, аммо Потапов жамоани қутқарди"  0 01:17"Манчестер Юнайтед" ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 00:44"Атлетико" агар шартномани узайтирмаса, Де Паулни сотиб юбориши мумкин. Аргентиналик футболчига АПЛ ва А Серия клублари қизиқиш билдирмоқда  0 00:14U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон ишончли ўйин кўрсатиб, БААни мағлуб қилди ва ярим финалга йўлланма олди  107 23:48Педру Морейра: "Натижа бундай бўлиши керак эмас эди. Мен жамоага масъулият олганман"  19 23:45А Серия. "Лацио" ва "Рома" ўртасида Рим дербиси бўлиб ўтмоқда, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди (онлайн ҳисоб)  11 23:22"Барса" футболчиси Бальденинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  2 23:00Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Алиқулов жамоалари мағлубиятга учради  0 22:50Суперлига. "Андижон" "Пахтакор" дарвозасига 3 та гол урди. ОКМК ва "Насаф" эса кичик ҳисобда ғалаба қозонди  3 22:25АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда таслим этди  21 22:24Фарҳод Нишонов: "Бундай майдонда сифатли футбол кўрсатиш имконсиз"  0 22:22Неъматилло Қуттибоев: "Захираларсиз 11 нафар футболчини охиригача ўйнатмоқчи эдик"  0 22:05Суперлига. Чераннинг голи «Насаф»га жуда муҳим ғалабани тақдим этди  42 22:02"Ливерпуль" 20 апрель куни АПЛда чемпион бўлиши мумкин?!  4

Сўнгги дақиқалари голларга бой ўтган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади Янгиликлар

Сўнгги дақиқалари голларга бой ўтган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади

Суперлиганинг 21-тури доирасидаги "Нефтчи" — "Навбаҳор" ўйини бўлиб ўтди.


"Нефтчи" - "Навбаҳор" 2:2
20 октябрь 2024 йил. Фарғона, "Истиқлол" стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
Тимур Тўхтасинов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Маъмур Илҳомов
ВАР: Даврон Акмалов
АВАР: Насиба Тошмуҳаммедова
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид. 

Голлар: Анваржон Ғофуров 3, - 1:0 (Қувондиқ Рўзиев). Тома Табатадзе 80 пенальти, - 1:1. Санжар Қодирқулов 90, - 2:1 (Манучеҳр Сафаров). Азим Аҳмедов 90+6, - 2:2.

"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Цигер, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (17. Санжар Қодирқулов, 86), 19. Мирзоҳид Ғофуров (55. Манучеҳр Сафаров, 86), 20. Анваржон Ғофуров, 24. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 30. Қувондиқ Рўзиев (23. Диёржон Туропов, 81), 70. Аббосжон Ғуломов, 77. Билолхон Тошмирзаев (22. Азизбек Амонов, 71), 99. Нсунгуси Эффионг.

Захира: 45. Акбар Тўраев, 8. Сардор Абдураимов, 10. Шохруз Норхонов, 14. Хуршидбек Мухторов, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев.

"Навбаҳор": 35. Санжар Қувватов, 7. Азимжон Аҳмедов, 10. Жамшид Искандеров, 12. Саидазамат Мирсаидов (21. Гиорги Никабадзе, 79), 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 24. Достонбек Абдулҳаев (9. Одилжон Ҳамробеков, 68), 34. Фарруҳ Сайфиев, 55. Комилжон Тожидинов (20. Музаффархон Мўминов, 68), 77. Аброрбек Исмоилов.

Захира: 18. Элдорбек Суюнов, 4. Аброр Каримов, 8. Сияваш Ҳақназари, 17. Русланбек Жиянов, 19. Шерзодбек Абдулбориев, 27. Жавоҳир Турсунов.

Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Қаҳрамонов 43, Тома Табатадзе 52, Аббос Ғуломов 79,




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+9. Учрашув якунланди. 2:2

90+6. ГОЛ! Азим Аҳмедов чамаси 25 метрлардан кучли зарба билан гол урди - 2:2. Бу вазиятда тўп йўл йўлакай Нсунгусига ҳам тегиб йўналишини ўзгартирди. 

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшилди

90. ГОЛ! Туропов-Сафаров-Қодирқулов комбинацияси гол билан тугади. Қодирқулов жарима майдони ичидан боши билан гол урди - 2:1. 

86. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Қаҳрамонов ва Ғофуров ўрнига Қодирқулов ва Сафаров тушди

81. Ўзгариш. "Нефтчи". Рўзиев ўрнига Туропов тушди

80. ГОЛ! Тома Табатадзе 11 метрли жарима тўпини ишонч билан голга айлантирди - 1:1. 

79. Ўзгариш. "Навбаҳор". Мирсаидов ўрнига Никабадзе

79. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Аббос Ғуломов

78. Жуда қизиқ ўйинни давом эттириш ҳақида қарор чиқарган Тўхтасиновнинг ўзи VAR монитори ёнига боришга қарор қилди ва пенальти белгилади!

75. Йўқ, VAR пенальти йўқ деб топди. Ўйин давом этади 

73. Искандеров бурчак тўпини амалга оширди, Жокичнинг бош билан зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди. Шу ҳужумда Ғуломов ўз жарима майдони ичида Исмоиловни йиқитгандек туюлди, VAR Пенальтини кўриб чиқмоқда. 

72. Зарба! Азим Аҳмедовнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

71. Ўзгариш. "Нефтчи". Тошмирзаев ўрнига Амонов тушди

68. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Тожидинов ва Абдулҳаев ўрнига Мўминов ва Ҳамробеков тушишди

65. "Нефтчи" тўлиғича қарши ҳужум тактикасига ўтиб олди

57. Зарба! Тома Табатадзенинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

52. ЗАРБААА! Жамшид Болтабоевнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар посбони Ботирали Эргашев ушлаб олди.

 46. Иккинчи тайм бошланди


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45. Учрашувнинг 1-бўлимига тўхталишлар учун 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Жавоҳир Қаҳрамонов

39. Хавфли вазият! "Нефтчи"нинг кам сонли ҳужумларидан бири, Рўзиевнинг зарбаси Азим Аҳмедовнинг қўлига тегди, аммо қўл танага ёпишиб турганди ва бундай вазиятда пенальти белгиланмайди! 

38. Исмоиловнинг тўп узатишидан кейин Жамшид Болтабоев дарвозага зарба берди, тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

35Гол урганидан сўнг "Нефтчи" деярли ҳужумга ўтгани йўқ, фақат "Навбаҳор" ҳужум қилмоқда

32. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Навбаҳор"дан чиройли ҳужум, Искандеров-Сайфиев-Исмоилов комбинациясини Аброр ноаниқ зарба билан якунлади! 

27. Жамшид Болтабоевнинг зарбаси бироз кучсиз чиқди. Натижада тўпни Эргашев ушлаб олди.

25. ЗАРБА! Аброрбек Исмоиловнинг зарбасидан сўнг, тўпни фарғоналиклар посбони Ботирали Эргашев қайтаришга муваффақ бўлди.

12. "Навбаҳор"да жарима тўпи, Азим Аҳмедовнинг йўллаган зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб қайтди.

8. Комилжон Тожидиновнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан ерлатиб тепган зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар дарвозабони Ботирали Эргашев ушлаб олди.

3. ГОЛ! Анваржон Ғофуров бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади - 1:0. 

1.Ўйин бошланди!

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика