UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  0 21:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  2 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  2 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  0 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  2 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  12 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  15 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  3 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  9 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1

“Нефтчи” мураббийлар штабида катта ўзгаришлар. Шораҳмедов ва Раҳматуллаев Фарғонага келадими? Янгиликлар

“Нефтчи” мураббийлар штабида катта ўзгаришлар. Шораҳмедов ва Раҳматуллаев Фарғонага келадими?

Жорий мавсумни ҳам ПРО-Лигада ўтказадиган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бўлажак чемпионатда Суперлига йўлланмаси учун курашадиган асосий номзод бўлиши шубҳасиз.

Сабаби Илҳом Мўминжонов маълум муддатлик дисквалификациядан кейин энди астойдил ишга киришишини таҳмин қилиш қийин эмас. Championat.asia сайти маълумотига кўра, Мўминжонов ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилган уч нафаргина футболчини олиб қолиб, қолгани билан хайрлашган. Булар – Исломбек Каримов, Исломбек Тошпўлатов ва Шодиёр Хожиматов. Таркибни тўлдириш ва шу билан бирга кучайтириш мақсадида мураббийлар штаби селекция ишларига киришиб кетган ва ўтган мавсум Суперлигада ўйнаган бир қатор футболчиларга жиддий қизиқиб қолган. Айтишларича, АГМКдаги Бобур Йўлдошев, Акмал Шораҳмедов ва Сайдулло Раҳматов. “Насаф”дан Дилшод Раҳматуллаев сингари тажрибали футболчилар “Нефтчи” нишонида бўлиб турибди. Лекин футболчилар қандай тўхтамга келишини вақт кўрсатади.

Дарвоқе, Мўминжоновгача “Нефтчи” мураббийлар штабида фаолият юритиб келган Илҳом Зайлобитдинов, Диёр Алижонов ва Хислат Чилматов билан тузилган мехнат шартномаси якунига етганлиги сабаблиулар билан дўстона равишда хайрлашишга қарор қилинди.

Илҳом Мўминжоновга эндиликда мураббийлар штабида, Дурбек Умаралиев, Дилшод Жабборов, Руслан Аҳмедхонов сингари ўзининг доимий ҳамроҳлари ёрдам беради. Шунингдек илгари “Нефтчи”да футболчи сифатида фаолият юритган Шерзод Ҳакимов эндиликда клуб тизимида фаолият юритадиган бўлмоқда. Олинган маълумотларга кўра, Шерзод Райимжоновнинг ҳам яна клуб раҳбариятига қайтиб, фаолият юритиши эхтимоли бор.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика