"Нефтчи" бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома тузди

Aslanov Jasurbek
9 сен 2026, 20:09
"Нефтчи" ўз сафига бразилиялик ярим ҳимоячини қўшиб олди.

Ян Медейрос Сассе 1997 йил 24 июнда Бразилиянинг Порту Алегри шаҳрида туғилган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида фаолият юритадиган футболчининг бўйи 1,73 метр, асосий оёғи эса — чап.

Фаолияти давомида “Коритиба”, “Васко да Гама”, “Ризеспор”, “Америка-МГ”, “Веллингтон Феникс”ва “Эсперанc” каби клубларда тўп тепган. Турли чемпионатларда 100 дан ортиқ расмий учрашувларда майдонга тушган.

“Эсперанc” сафида Франция чемпионати доирасида 60 та учрашувда 18 та гол урган. 2024/25 мавсумида эса чемпионатда 27 ўйинда 10 та гол қайд этган.

Сассе 2025 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган. У "Фламенго", "Лос Анжелес" ва "Челси"га қарши жами 3 та учрашувда 156 дақиқа майдонда бўлган.

Трансфермаркт бўйича футболчининг энг юқори бозор қиймати — €1,4 млн.

Энди эса бразилиялик футболчининг янги манзили — ФАРҒОНА!

Ян Сассе — “Нефтчи”га хуш келибсан!, - деб ёзади "Нефтчи" матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати