Марсьяль "Малага"га ўтиши мумкин. МЮнинг собиқ ҳужумчиси июнь ойида "Монтеррей" билан шартномасини бекор қилганди

Aslanov Jasurbek
9 сен 2026, 17:29
Журналист Маттео Мореттонинг хабарига кўра, "Малага" ҳужум чизиғини кучайтириш учун Антони Марсьялни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Ла Лига клубини қизиқтираётган франциялик футболчи вингер ёки ҳужумчи позицияларида ҳаракат қила олади.

30 ёшли ўйинчи июль ойи бошида "Монтеррей" билан шартномасини бекор қилганидан буён эркин агент мақомида турибди.

Футболчи шунингдек, АЕК, "Манчестер Юнайтед", "Севилья", "Монако" ва "Лион" клубларида ҳам тўп сурган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/MatteMoretto/

Сўнгги янгиликлар

Барча ›