
– Ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай? 2:0 ҳисобидаги тарихий ғалаба ва киритган голингиз билан табриклаймиз. Таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.
– Раҳмат, жудаям хурсандман. Яхши ўйин ўтказдик ва ажойиб ғалабани қўлга киритдик. Ростини айтсам, ўйин қийин кечди, аммо энг муҳими - қандай йўл билан бўлмасин ғалаба қозониш эди. Натижадан ҳамда жамоа сафида ўзимнинг дастлабки голимни урганимдан беҳад шодман.
– "Навбаҳор" клубига трансферингиз қандай юз берди?
– Трансфер жараёни силлиқ ўтди. Клуб сафига қўшилганимдан хурсанд бўлдим. Жамоанинг менга тақдим этган лойиҳаси маъқул келди. Бу ердалигимдан мамнунман, ўзимни бахтли ҳис қиляпман.

– Конго Демократик Республикаси миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда. Агар мундиалда Ўзбекистон ва Конго терма жамоалари битта гуруҳдан жой олишса, бунга қандай муносабат билдирган бўлардингиз?
– Конголик биродарларимга омад тилайман. Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз.