"Навбаҳор" - "Олмалиқ" учрашуви 18:00да бошланади
08 сен 2016 08:12
Янгиликлар
"Навбаҳор" - "Олмалиқ" учрашуви 18:00да бошланади
Ўзбекистон чемпионатининг 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашув вақтига аниқлик киритилди.
9 сентябрь куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашув соат 18.00да бошланади. Бир кун олдин ёшлар ўртасидаги ўйин ҳам “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Ёшлар биринчилигидан ўрин олган учрашув 8 сентябрь куни соат 17.30да бошланади. Аввал хабар берганимиздек, мазкур учрашувни Ильгиз Танташев бошқариб боради. Танташевга қанотларда Бобир Қодиров ва Абдураҳмон Қўлдошевлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида тошкентлик Аҳрол Рисқуллаев ҳаракат қилади. Назоратчи ҳакам вазифасини Алишер Абдуллаев бажарса, ПФЛ вакили сифатида Роман Черников Наманганга келади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар