"Брайтон" бош мураббийи МЮда ишламоқчи эмас

Sherzod Nurmatov
23 окт 2026, 15:55
"Брайтон" устози Фабиан Хюрцелер "Манчестер Юнайтед" бошқарувини қўлга олишга қизиқиш билдирмаяпти.

21 октябрь куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-турида "Манчестер Юнайтед" "Комо"га йирик ҳисобда (1:4) мағлуб бўлди. Шу тариқа, жамоанинг ғалабасиз серияси кетма-кет 7 та учрашувга етди.

Манба берган маълумотларга кўра, Хюрцелер Майкл Кэррик истеъфога чиқарилган тақдирда "қизил иблислар" раҳбарияти кўриб чиқаётган номзодлардан бири ҳисобланади.

АПЛда ўтказилган 7 турдан сўнг МЮ бор-йўғи 7 очко билан турнир жадвалининг 13-поғонасини эгаллаб турибди. Хюрцелер қўл остидаги "Брайтон" эса 16 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: talkSport