Тимур Кападзе: "Катига саволларимиз бор. Мана нечанчи ўйиндирки, у биз кутган ўйинни намойиш эта олмаяпти, инглиз тилини ҳам билмайди"

Оқил Абдубарноев
25 апр 2026, 18:39
"Навбаҳор" бош мураббийи Тимур Кападзе Конго ДР мамлакати фуқароси бўлган ҳужумчи Катулонди Кати ҳақида фикр билдирди.

"Унга саволларимиз бор. Мана нечанчи ўйиндирки, у биз кутаётган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Биласиз, легионерлар билан ишлаш бироз қийинроқ. Футболчи нималарни яшаб ўтаётганини билишга ҳаракат қиламан. Стрессли ҳолатлар. У инглиз тилини деярли билмайди, фақат француз тилида суҳбатлашади. Умуман олганда яхши футболчи, аммо "Андижон"га қарши баҳсдан сўнг ўйинида пасайиш кузатилмоқда. У қишки йиғинларда деярли иштирок этмади. Дастлаб, виза олиш жараёни қийин кечди. Бунга қадар эса ярим йил давомида ўйин амалиётисиз қолиб кетган эди", деди Кападзе.

Аввалроқ Кати Конго ДРнинг саралаш босқичидан ўтиб, Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олишини истаётганини таъкидлаганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia