Ямаль "Олтин тўп" топшириш маросимига шахсий самолётда учади

Sherzod Nurmatov
23 окт 2026, 13:15
"Барселона" вингери Ламин Ямаль Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган "Олтин тўп" топшириш тантанасига алоҳида шахсий самолётда йўл олади, дея хабар бермоқда COPE.

Манбанинг ёзишича, 19 ёшли испаниялик футболчи ўз оиласи ва энг яқинларини бирга олиб кетиш мақсадида махсус лайнерни ижарага олган. "Барселона"нинг бошқа номзодлари — Пау Кубарси ва Родри эса Лондонга президент Жоан Лапорта бошчилигидаги клуб расмий делегацияси билан бирга бошқа рейс орқали учади.

"Олтин тўп" топшириш маросими 26 октябрь куни Лондоннинг "Палладиум" театрида бўлиб ўтади. Тарихда илк бор ушбу тантанали тадбир Париж шаҳридан ташқарида ташкил этилмоқда.

Ямаль 2025/26 йилги мавсум Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилганди. У 45 та учрашувда 16 та гол урди ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди. 2026/27 йилги мавсумда эса вингер ҳисобида Испания чемпионатининг 9 та баҳсида урилган 8 та гол ва 6 та ассист мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: COPE