

Манбанинг хабар беришича, манкунианлар раҳбарияти Майкл Кэррикни АПЛнинг 8-тури доирасидаги "Борнмут"га қарши учрашувга қадар истеъфога чиқармоқчи эмас. Раҳбарият мутахассисга ушбу баҳсда вазиятни ўнглаш учун сўнгги имкониятни тақдим этиш ниятида.
Нагельсманндан ташқари, МЮ шорт-листига "Брайтон" устози Фабиан Хюрцелер ҳамда Антонио Конте ҳам киритилган. Қайд этилишича, Контенинг ўзи Англия грандини қабул қилиб олишга тайёр, бироқ "Юнайтед" раҳбарияти ҳозирча у билан алоқага чиқмаган.
21 октябрь куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-турида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Комо"га йирик ҳисобда (1:4) имкониятни бой берди. Натижада жамоанинг ғалабасиз серияси кетма-кет 7 та ўйинга етди.
АПЛда ўтказилган 7 турдан сўнг МЮ бор-йўғи 7 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг 13-поғонасида бормоқда.



