"Ал Ваҳда" устози: “Насаф” ўз майдонида сермаҳсул ўйин кўрсатади

Sherzod Nurmatov
13 окт 2026, 18:50
"Ал Ваҳда" бош мураббийи Периклес Шамуска "Насаф" билан ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди.
18.jpg

“Биз учун бу жуда муҳим мусобақа. Рақибни ҳурмат қиламиз, “Насаф” ўз майдонида ва мухлислари қаршисида жуда кучли ҳамда сермаҳсул ўйин кўрсатади. Улар айниқса жамоавий ва динамик ҳаракат қилишда устун. Рақибнинг 10-рақамли ҳужумчиси ҳамда 7 ва 14-рақамли ярим ҳимоячилари бизга хавф туғдириши мумкинлигини инобатга олиб, уларнинг кучли жиҳатларини ёпишга ҳаракат қиламиз.

Бизда янги жамоа шаклланмоқда, аммо таркибимизда ўтган мавсум „Насаф“га қарши ўйнаган футболчилар бор ва улар бизга керакли маълумотларни беришди. Ўйин 5-10 дақиқада ҳал бўлиб қолмайди, шунинг учун ҳимоя ва ҳужум мувозанатини сақлаб, ўз стратегиямиз асосида 90 дақиқа сифатли тўп тепишимиз шарт.

Сўнгги ўйинлардаги ротацияга келсак, ФИФА кунларидаги чарчоқ, жароҳатлар ва сифатли ўйинчиларимизни синовдан ўтказиш истаги бунга сабаб бўлди. Эртага 3 очко учун майдонга тушамиз. Шунингдек, бизни Қаршида жуда илиқ, совғалар билан кутиб олишгани учун миннатдорчилик билдираман, бундай эҳтиром клублар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлайди”, – деди Шамуска.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Ал Ваҳда” учрашуви 14 октябрь куни Қаршидаги “Марказий” стадионида 18:45 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›