

Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, Неаполь клуби 25 ёшли франциялик футболчини мавсум охиригача 3 миллион евро эвазига ижарага олиш ва кейинчалик 27 миллион еврога сотиб олиш банди бўйича келишувга эришди.
Агар футболчининг тўлиқ трансфери амалга ошса, унинг шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланади ва йиллик маоши 2,8 миллион еврони ташкил этади.
Бадиашиле 2023 йилда "Монако"дан "Челси"га 38 миллион евро эвазига ўтганди. У ўтган мавсум лондонликлар сафида барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушди.



