"Челси" "Монако" футболчиси билан келишиб олди
01 янв 2023 16:34
Янгиликлар
"Челси" "Монако" футболчиси билан келишиб олди
"Монако" ҳимоячиси Бенуа Бадиашиле фаолитини "Челси"да давом эттиради.
"The Athletic" хабарига кўра, Лондон клуби "Монако" билан 21 ёшли футболчининг трансфери борасида келишиб олган. Трансфер сумма 37-38 млн атрофида бўлади.
"Челси"нинг янги футболчиси учун тиббий кўрик ҳам режалаштириб қўйилган. Агарда барчаси кўзда тутилган режа остида кечса, футболчи клуб билан узоқ йиллик шартнома имзолайди.
Ушбу мавсумда Бадиашиле чемпионатнинг 11 ўйинида қатнашиб, 2 гол киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Фикрлар