"Монако" ўйинчиси "Челси"га ўтишга яқин

Оқил Абдубарноев
26 дек 2022, 22:33
"Монако" марказий ҳимоячиси Бенуа Бадиашиле "Челси"га ўтиши мункин.

Лондонликлар Бадиашиле бўйича музокаралар олиб бормоқда. Музокаралар сўнги босқичда кечмоқда. "Челси" раҳбарияти расмий таклиф ҳам жўнатишга улгурган. Трансфернинг тахминий нархи 35-40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

23 ёшли ҳимоячи жорий мавсум 11 учрашувда иштирок этиб, 2та гол урди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano