Ҳоланд Гиннесснинг рекордлар китобидан тўртта сертификат олди

Sherzod Nurmatov
14 авг 2026, 16:23
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ўз фаолияти давомида қайд этган ютуқлари учун бирданига бир нечта "Guinness World Records" сертификатларига эга бўлди.
3.jpg

Норвегиялик футболчи расман қуйидаги натижалар эгаси деб тан олинди:

Миллатлар лигасида 19 та гол муаллифи — турнир рекорди;

Премьер-лигада 100 та гол урган энг тезкор ўйинчи — бунинг учун унга 111 та ўйин кифоя қилди;

38 турлик форматдаги АПЛнинг бир мавсумида энг кўп гол уриш бўйича рекорд муаллифи — 36 та гол;

Чемпионлар Лигасининг битта ўйинида 5 та гол урган уч футболчидан бири. Бу борада Ҳоландга Лионель Месси ва Луис Адриано ҳамроҳлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф