

Ҳозирда Саудиянинг "Ал-Қодисия" клубида тўп сураётган тажрибали футболчи испанлар мундиалдаги энг кучли жамоа бўлганини таъкидлади.
"Мен терма жамоани диққат билан кузатдим ва ҳар қандай ҳақиқий испаниялик каби уларнинг ўйинидан завқландим. Жамоадаги кўплаб футболчилар менинг собиқ шерикларим ҳисобланади.
Сизларга бир нарсани аниқ айта оламан: ҳеч бир рақиб бизга қарши майдонга тушишни истамасди. Бунинг, албатта, ўзига яраша сабаби бор.
Улар учун чин дилдан хурсандман. Айниқса, мен учун жуда қадрли бўлиб қолган футболчиларнинг муваффақияти мени янада қувонтирди.
Жаҳон чемпионатидаги иккинчи юлдузми? Худо хоҳласа, улар янада кўпроқ юлдузларга эга бўлишсин", — деди Начо.
Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026 финалида Аргентинани мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи марта мундиал ғолибига айланди.



