МЮ — "Сити"дан компенсация талаб қилиш ҳуқуқини эълон қилган тўртта клубдан бири — Киган

30 сен 2026, 11:00
"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"дан компенсация талаб қилиш ҳуқуқини расман эълон қилган тўртта клубдан бири ҳисобланади.

Бу ҳақда "Daily Mail" журналисти Майк Киган "Stick to United" кўрсатувида маълум қилди.

Сешанба, 29 сентябрь куни Англия Премьер-лигаси мустақил комиссия "Манчестер Сити" 2009/2010 йилги мавсумдан 2017/2018 йилги мавсумгача бўлган даврда АПЛнинг молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топилганини тасдиқлагани ҳақида хабар берди. Таъкидланишича, "шаҳарликлар" клуб даромадларини сунъий равишда ошириш ва харажатларини 900 миллион фунтдан ортиқроққа қисқартириш мақсадида шундай қилишган.

Санкциялар масаласи қўшимча эшитувда алоҳида кўриб чиқилади. "Манчестер Сити" мустақил комиссия хулосалари устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга ва буни жума, 2 октябргача амалга ошириши керак.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Stick to United

Сўнгги янгиликлар

Барча ›