Европа клуби хўжайини ўз уйи яқинида отиб ўлдирилди

Sherzod Nurmatov
1 окт 2026, 11:50
Болгария футболи ўтган ўн йилликларнинг қора криминал даврини ёдга солувчи даҳшатли фожиадан ларзага келди.

Болгариянинг "Ботев Пловдив" футбол клуби ва ПИМК йирик транспорт компанияси эгаси Илиян Филипов ўз уйи яқинида совуққонлик билан бошидан отиб кетилди. Жиноят 30 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган. Бу ҳақда таниқли суриштирувчи журналист Ромен Молина маълум қилди.

Филипов ишбилармонлик доираларида кенг алоқаларга эга бўлган, минтақанинг энг бой ва нуфузли тадбиркорларидан бири ҳисобланарди. Ўлимидан сал олдин бизнесмен Болгария Ички ишлар вазирлигига Пловдивдаги вазиятни назорат қилаётган норасмий таъсир тармоқлари ва соядаги гуруҳлар ҳақида расмий огоҳлантириш хатлари юборганди.

Маҳаллий ОАВ ушбу қотилликни унинг касбий фаолияти ҳамда коррупция схемаларини фош этишга бўлган уринишлари билан боғламоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари буюртма қотиллик ҳолатлари юзасидан кенг кўламли тергов ишларини бошлаб юборди.

Бу воқеа 1990 йиллар охири ва 2000 йилларнинг қоронғи даврини ёдга солди — ўша пайтларда ҳудудлар учун криминал урушлар Болгариянинг ўндан ортиқ клублари президентларининг ҳаётига зомин бўлганди. Ўша даврнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири Пловдивнинг бошқа бир жамоаси — "Локомотив" эгаси Георгий Илиевнинг ўлдирилиши бўлиб, у Қора денгиз курортидаги ресторанда снайпер томонидан отиб ташланган эди.

Қайд этиш жоизки, "Ботев Пловдив" — Болгариянинг энг кўҳна футбол клуби бўлиб, у 1912 йилда ташкил этилган, икки карра мамлакат чемпиони ва тўрт карра Болгария Кубоги соҳиби ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/Romain_Molina

Сўнгги янгиликлар

Барча ›