

Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ АПЛ клуб 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврдаги молиявий қоидабузарликлар бўйича айбловнинг барча пунктлари бўйича айбдор деб топилганини маълум қилган эди. Манба маълумотларига кўра, комиссия хулосалари полиция ва солиқ органларининг эътиборини тортиши мумкин. Жиноят иши қўзғатилган тақдирда, клуб раҳбарларига максимал 10 йилгача муддатни назарда тутувчи фирибгарлик айблови қўйилиши мумкин.
"Манчестер Сити" ўз айбсизлигини ва мавжуд барча воситалар билан ҳимояланишга тайёрлигини билдирди. Клуб комиссия қарори устидан 2 октябргача апелляция бериш ҳуқуқига эга.



