

"Фақат ҳозирги вазиятга қараш — нотўғри қарор. Бунинг ўрнига клубнинг умумий салоҳиятини ҳисобга олишимиз керак. Албатта, вазият — бу вазият, биз унинг учун масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз лозим. Бироқ шу билан бирга, бу ўйин эканини ҳам тушунишимиз керак. Ўйинга мослашишимиз учун ўзимизни эркин ҳис қилишимиз зарур.
Футболчилар ўз салоҳиятини намоён эта оладиган муҳит ва майдон яратишимиз керак. Ҳозирги пайтда энг муҳими шу ва бу бизнинг устувор вазифамиз — футболчилар билан ишлаш ва босимни енгишга ҳаракат қилиш. Босим бизга куч-қувват бериши, масъулият ҳам куч бағишлаши керак.
Сен ўйин билан бир бутун бўлганингда, уни ўз иқтидоринг ва эркинлигинг орқали ҳис қиласан. Ўзингни бахтли ҳис қиласан, жамоадошларинг, оиланг, клубинг ва мухлисларинг учун ўйнайсан. Биз барчамиз биргаликда айнан шундай муҳитни яратишимиз керак. Менимча, бизнинг жуда ажойиб мутахассислар жамоамиз бор. Бугун бу ҳақда кўп гаплашдик.
Кейин барча тамойиллар ва ғояларни бирлаштириб, ўз фалсафамизни яратишимиз ва ҳаммасини нолдан бошлашимиз керак. Ўйлайманки, клубнинг салоҳияти ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши билан биз муносиб ўрнимизни эгаллаймиз.
Маданиятни шакллантириш — энг муҳим вазифа. Одатлар ва тамойилларни шакллантиришимиз керак. Менимча, биз айнан шуни йўлга қўймоқчимиз. Олдинга қарашимиз ва ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимизга яқинлаштирадиган энг яхши одатлар ҳамда маданиятни шакллантириш йўлини топишимиз лозим", — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради манкунианликларнинг расмий сайти.


