UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  0 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  11 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  8 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  6 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1

Муҳтарам Юртбошимиздан байрам туҳфаси: Андрей Микляев ва Тимур Кападзе тақдирланишди Янгиликлар

Муҳтарам Юртбошимиздан байрам туҳфаси: Андрей Микляев ва Тимур Кападзе тақдирланишди

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб байрам шукуҳи кезиб юрибди. Жойларда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига атаб катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда.

Бугун мана шундай тадбирлардан бири “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти бошқарма биносида бўлиб ўтди. Тадбир давомида бир неча нафар темирйўлчилар қатори “Локомотив” профессионал футбол клубининг икки вакили ҳам тақдирланди. “Локомотив” футбол клуби бош мураббийи Андрей Микляев ҳамда жамоамиз сардори, тажрибали ярим ҳимоячи Тимур Кападзе муҳтарам Президентимиз томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Маълумот учун, ушбу нишон Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил, 1 июлдаги фармонига мувофиқ таъсис этилган.

Ушбу нишон билан юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро дўстлик-тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, миллий маданиятимиз ва санъатимизни ривожлантириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни ватанпарвар, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг барча соҳаси вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамда бошқа шахслар тақдирланади.

Эсдалик нишонни “Локомотив” ПФК вакилларига “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти бошқарув раиси Ачилбай Жуманиязович Раматов топширди. Шу ўринда “Локомотив” ПФК бош мураббийи Андрей Геннадьевич Микляев ҳамда жамоамиз сардори Тимур Тоҳирович Кападзени ушбу эсдалик нишони билан табриклаймиз. Яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!

“Локомотив” ПФК маъмурияти.







Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика