Муҳаммад Салоҳнинг "Ливерпуль"даги ўрнини босадиган ўйинчи номи маълум

12 май 2026, 09:40
"Ливерпуль" "Монако" ярим ҳимоячиси Магнес Аклиушни сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда L'Equipe.

Манбага кўра, 24 ёшли француз Моҳамед Салоҳнинг ўрнини босиш варианти сифатида кўриб чиқилмоқда. Салоҳ 2026 йил ёзида эркин агент сифатида Англия клубини тарк этади.

Қизиқарлиси шундаки, "Ливерпуль" "Монако"нинг ўйинчи учун 50 миллион евро талабидан қўрқмаяпти.

Аклиуш 2022 йил июлидан буён "Монако"да ўйнамоқда. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнигача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 42 ўйинда 7 та гол урди ва 11 та голли узатма берди. Трансфермаркт ўйинчининг трансфер қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.


Манба: L'Equipe