Мудрик "Челси"нинг Конференциялар Лигасидаги ғалабаси учун медаль олди

Sherzod Nurmatov
29 май 2025
Украиналик вингер Михайло Мудрик "Челси"нинг 2024/2025 йилги Конференциялар Лигасидаги ғалабаси учун медалли бўлди.

Журналист Бен Жейкобснинг Х ижтимоий тармоғида хабар беришича, футболчи турнирдаги ғалабани нишонлаш учун клуб кечасида ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг декабрида Мудрикнинг допинг тести мусбат чиққани маълум бўлганди. Футболчининг вакиллари у билмасдан антидопинг қоидаларини бузиб қўйганини айтган. Бироқ агар қабул қилиш билан боғлиқ факт тасдиқланса, украиналик 4 йилгача дисквалификация қилинади.

Михайло якунланган мавсум Лондон клуби сафида 15 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/JacobsBen