Анвар Насиров "Динамо" бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

27 июн 2026, 12:48
"Динамо" клуби раҳбариятида ўзгариш.

“2026 йилги футбол мавсумининг иккинчи қисми олдидан “Динамо” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди.

Ўтган ярим йил давомида клуб бош директори сифатида фаолият юритиб келган Шуҳрат Рўзиевга жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирилди ва Шуҳрат Ашурович Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти сифатидаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Клуб муассислари ва раҳбарият қарорига кўра, Анвар Насиров – “Динамо” ПФК бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Анвар Шухратович 2013-2017 йиллар давомида Самарқанднинг “Шердор” клуби шарафини ҳимоя қилган бўлса, ўтган йиллар давомида вилоят футболида мураббий ва “Шердор” футбол клуби раҳбариятида муваффақиятли фаолият юритиб келаётган эди.

Сўнгги йилларда Самарқанд футболида болалар-ўсмирлар футболида катта ютуқларга эришган, хусусий клубдаги самарали фаолияти орқали танилган 29 ёшли мутахассиснинг “Динамо” ПФК бош директори лавозимидаги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз”, — дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Динамо" матбуот хизмати