Трампнинг махсус вакили Инфантинонинг БМТ бош котиби лавозими ҳақида: "Жанни бошқаришни билади. Ажойиб ғоя"

Aslanov Jasurbek
22 июл 2026, 11:46
Дональд Трампнинг глобал шериклик бўйича махсус вакили Паоло Дзамполли АҚШ президентининг ФИФА раҳбари Жанни Инфантино БМТ бош котиби бўлиши ҳақидаги ғоясини қўллаб-қувватлади.

"Фақат Трамп шундай ажойиб ғояни ўйлаб топиши мумкин эди. Инфантино буни аъло даражада уддалайди, уни ҳамма яхши кўради. У улкан бюрократик машинага янги энергия олиб киришга, спортдан янги алоқаларни ўрнатиш ҳамда дунё ёшлари ва камбағал қатламлари учун илҳом манбаи сифатида фойдаланишга қодир.

ФИФА президенти ва БМТ бош котиби роллари ўртасида маълум бир ўхшашлик бор. БМТда 193 та давлат билан ишлашга тўғри келади. ФИФАда 200 дан ортиқ мамлакат бор ва Жаннининг ажойиб хизмат тарихи у бошқаришни билишини кўрсатади", – деди Инфантинонинг дўсти ва Доминика оролидан БМТдаги собиқ элчиси Дзамполли.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: New York Post

Сўнгги янгиликлар

Барча ›