

"Сизнинг маъмуриятингиз — Оқ уйнинг барча ходимлари, шаҳар ва штатлар вакиллари — хавфсиз ва қувончли муҳит яратилишини таъминлаб беришди. Бунинг шарофати билан дунё ҳали ҳеч қачон кўрмаган воқеликка гувоҳ бўлди. Бу шунчаки тарихдаги энг йирик жаҳон чемпионати эмас, балки инсоният гувоҳ бўлган энг буюк ижтимоий ва маданий воқеадир", — дея Инфантинонинг сўзларини келтиради "Sky News".
Жаҳон чемпионатининг бош соврини учун кечадиган баҳс 20 июль куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади. Унда Аргентина ва Испания терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Учрашув Тошкент вақти билан 20 июлга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.



