Мойес мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйинни ўтказди

Eldor Akmurzayev
5 ноя 2021
Европа Лигаси 4-турида “Вест Хэм” сафарда “Генк” билан жанговар дуранг ўйнади.

Бу лондонликлар устози Дэвид Мойес учун мураббийлик фаолиятидаги юбилей 1000-ўйинга айланди. Шотландияликнинг мураббий сифатидаги илк жамоаси 1998 йил “Престон” бўлган.

Шунингдек, у “Эвертон”, МЮ, “Реал Сосьедад” ва “Сандерленд”да ишлаганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta Sports