

“Ўйлайманки, бу шунчаки “кўришгунча”. Мен доим Мадридни уйим деб билганман, 20 йилдан буён шунақа.
Навбатдаги баҳс “Реал” бошқарувидаги охирги ўйиним бўлади. Бу айнан шу жамоа тарихидаги охирги ўйинимми ёки йўқ, билмайман. Ўйиндан роҳат олишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан”, – деди Арбелоа.
43 ёшли мутахассис жамоани 13 январдан бери бошқариб келаётганди.
Аввалроқ “Реал”га Хаби Алонсо устозлик қилган эди. У янги мавсум “Челси”да ишлайди.



