Конго ДР Жаҳон чемпионатига бора олмаслиги мумкин

23 май 2026, 00:55
Жаҳон чемпионати старт олдидан гуруҳдошимиз Конго ДРда жиддий муаммо кузатилмоқда.

Олдинроқ маълум қилинганидек, Эбола вируси мамлакатда кенг авж олган ва шу боисдан 177 нафар инсон ҳаётдан кўз юмгани тасдиқланган.

АҚШ ҳукумати эса айни дамда терма жамоа футболчиларининг изоляцияда бўлишини талаб қилмоқда. Акс ҳолда футболчилар Жаҳон чемпионатида иштирок эта олишмайди.

Турнир 11 июнь куни старт олади. Терма мундиалдаги илк баҳсини эса 17 июнь куни Португалияга қарши ўтказади.

Конго ДР термасининг Ўзбекистонга қарши баҳси эса 28 июнь тонгида ўтказилади. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia