

22 май куни "шаҳарликлар" испаниялик мутахассис мавсум якунида жамоадан кетишини эълон қилишганди.
"Бир нарсани тан олмоқчиман, мен фақат бир ишдан афсусдаман — Жо Хартга ўзини кўрсатиши, қанчалик яхши дарвозабон эканлигини исботлаши учун имконият бермадим. Ҳозир ўйлаб туриб, унга шундай деган бўлардим: "Яхши, Жо. Кел, биргаликда ишлаб кўрамиз? Агар ўхшамаса, майли, ҳеч бўлмаса уриниб кўрдик деймиз". Баъзан мен етарлича адолатли бўлмаган қарорлар қабул қиламан", — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Гвардиола "Манчестер Сити"ни 2016 йилнинг ёзида бошқарган эди. Дарвозабон Жо Харт эса "шаҳарликлар" шарафини 2006 йилдан 2018 йилгача ҳимоя қилган.



