Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев келаси мавсум халқаро майдонда тўп тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди
23 май 2026, 07:40
Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ўз жамоаси "Башакшеҳир" билан кейинги мавсум Конференциялар Лигаси саралашида иштирок этади.
Сабаби 3-ўринда бўлган "Трабзонспор" Туркия Кубогига чиқди ва Европа Лигаси саралашига йўл олди. Бу ҳолатда ички чемпионат орқали бериладиган йўлланма 4-ўриндаги "Бешиктош"га ўтди.
Шу тариқа 5-ўринни эгаллаган "Башакшеҳир"га КЛ саралаши насиб этди.