Моуринью Тебаснинг "Реал" телевидениеси ва Геббельс усуллари ҳақидаги гапларига муносабат билдирди

Aslanov Jasurbek
17 окт 2026, 16:15
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Ла Лига президенти Хавьер Тебаснинг баёнотига изоҳ берди.

Аввалроқ Тебас "қаймоқранглилар" телевидениеси нацистлар Германияси тарғибот вазири Йозеф Геббельс қўллаган тарғибот механизмларидан фойдаланмоқда, деб баёнот берган эди. Кейинчалик Тебас ушбу сўзлари учун жазоланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

— Тебаснинг сўзларими? Илтимос, бу ҳақда сўраманг. Мен бу мавзуда гапиришни хоҳламайман. Муайян чегаралар бор, аммо ҳақиқий меъёрдан чиқиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Бунга келтирилиши мумкин бўлган ягона оқлов — агар бу клиник ҳолат бўлсагина ўринли бўлиши мумкин, акс ҳолда ҳеч қандай оқлов йўқ.

Мадридликлар "Реал"нинг нималарга дуч келаётганини тобора чуқурроқ англаб етмоқдалар. Лиганинг хориждаги обрў-эътибори ва Испаниянинг амалдаги жаҳон чемпиони эканини ҳисобга олсак, бу гапларни мамлакат ташқарисига чиқармасдан, ўз ичимизда ушлаб туришга ҳаракат қилганимиз маъқулроқдир, — деди Моуринью Sport.es нашрига.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›