

— Мен янги харидларни сўрамайман, мен бахтиёрман. Футболчилар, айниқса бизда вақт ва ҳордиқ чиқариш имконияти бўлганида, ўсишга эришмоқда. Менинг вазифам — уларнинг ривожланишига ёрдам бериш. Мен раҳбарият олдига бориб, янги ўйинчилар сўрайдиган мураббийлар тоифасидан эмасман. Кичикроқ таркиб билан ишлашни афзал кўраман. Агар раҳбарият ниманидир кўриб чиқса, биз буни баҳолаймиз, лекин ўзим футболчи сўраш ташаббуси билан чиқмайман. Мен ҳеч қандай янги футболчиларни хоҳламайман, — деди Моуринью Sport.es нашрига.



