

19 ёшли кот-д'ивуарлик футболчи гол муаллифига айланди.
"Диомандедан жуда мамнунман. У ҳали кўп нарса устида ишлаши ва яхшилаши керак бўлган жиҳатлари талайгина. У ҳужумларни якунлаш устида ишлаши лозим. У кўплаб хавфли нуқталарда пайдо бўлади, бироқ сўнгги тегиниш вақтида хотиржамроқ ҳаракат қилишни ва яхшироқ қарорлар қабул қилишни ўрганиши керак", – деди португалиялик мураббий матбуот анжуманида.
Диоманде 2026/27 йилги мавсум "Реал" сафида 11 та ўйинда 2 та гол урди ва 3 та самарали узатмани амалга оширди.



