

— Ўша оқшом мен "Бавария" — "Лейпциг" ўйинини томоша қилаётган эдим... Кейинроқ менга Севильяда юз берган барча воқеаларни айтиб беришди, аммо, ўз-ўзидан кўриниб турибдики, мен заррача ҳам ҳайрон қолганим йўқ! Офисдаги навбатдаги одатий иш куни, — деди Жозе Моуринью инсайдер Фабрицио Романонинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида келтирилган хабарида.
Учрашувнинг 54-дақиқасида, ҳисоб 2:3 бўлиб турганда, "Бетис" ярим ҳимоячиси Факундо Берналь Ямаль билан содир бўлган тўқнашув вақтида "Барселона" ҳужумчисига боши билан зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдондан четлатилган эди.



