Монтелла: "Абраҳам замонавий ҳужумчи"

Оқил Абдубарноев
21 мар 2022
"Рома"нинг собиқ ҳужумчиси Винченцо Монтелла якшанба куни "бўрилар"нинг "Лацио"га қарши дербисидан сўнг ҳужумчи Тэмми Абраҳам ҳақида фикр билдирди.

"Мен уни доим жамоага ёрдам бера оладиган ва гол уриш учун имкониятлар топа оладиган замонавий ҳужумчи деб билганман. У ўзига бўлиқ топа олади ҳамда рақибларига муаммо туғдиришни қойиллатади", — деди Монтелла.

Абраҳам ўтган ёзда "Челси"дан 40 миллион евро эвазига "Рома"га ўтганди. "Кўклар" академия тарбияланувчисини 80 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш имкониятига эга.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Football Italia