

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Иккита тенг кучли жамоа баҳс олиб борди. Ўйин голгача давом этди. Биз ўз имкониятимиздан фойдалана олмадик, рақиб эса гол уришга муваффақ бўлди.
- Беш нафар ҳимоячи билан ўйнадингиз. Мақсад бир очкони қўлга киритиш эдими?
- Шуни айтишим, бу тактика бунгача фойда келтирганди.
- Захирадан тушганлар ўйинни қанчалик ўзгартира олди?
- Захирадан тушган ҳамма яхши ўйин кўрсатди.
- "Лочин" билан баҳсда мағлуб бўлган эдингиз. Бугун "Шўртан"га ҳам имкониятни бой бердингиз. Ҳар икки жамоа ўртасидаги фарқ ҳақида нима дея оласиз?
- "Лочин" билан адашмасам икки ой олдин ўйнагандик. Шундан бери вақт ўтди. Биз учун қайси ҳудуд жамоаси билан ўйнашнинг фарқи йўқ. Барибир мусобақа давомида ҳамма билан ўйнашимизга тўғри келади.
- Вагиз Галиулин мавсум охиригача футболчи сифатида фаолиятини давом эттирадими ёки мураббийлар штабига қўшиб оласизми?
- Вагиз Галиулин футболчи сифатида рўйхатдан ўтган. Лекин у машғулот пайти бизга ёрдам бериб келяпти. Ҳозирча у футболчи, кейин нима бўлишини кўрамиз.
- Бугунги ўйинга режангиз қанақа эди?
- Режалар ҳақида гапириш ва тактикани тушунтириб бериш матбуот анужманида кўп вақтни олади. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, ғалаба учун келгандик, "Шўртан"ни яхши ўрганиб чиққандик, лекин омадимиз келмади ва мағлуб бўлдик.



