Холмирзабек Боймирзаев: "Қизил карточка режамизни чиппакка чиқарди"

15 авг 2026, 23:00
Пролига 15-туридан ўрин олган "ТерДУ" – "Яйпан" (1:2) учрашувидан сўнг термизликлар дарвозабонлар мураббийи Холмирзабек Боймирзаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Яхши ўйин бўлди, биз чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик. Афсус, қизил карточка режамизни чиппакка чиқарди. Ҳакамлар ёрдамисиз ҳам "Яйпан" бемалол ўйнай оларди. Иккита бир хил вазиятга ҳакамларнинг қарори бошқа-бошқа бўлди. Бу билан уларни муҳокама қилмоқчи эмасман.

- Кетма-кет саккизта мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?

- Ҳаммасига ўзимиз айбдормиз. Балки ютуқ бўлганида жамоамизда пул бўлармиди. Бугунги учрашувда йигитларимизга тан бердим, ҳамма яхши ўйнади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia