

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Жудаям асабий баҳс кечди. Футболчиларимизга профессионаллик етишмаяпти, футболни ҳуштакдан ҳуштаккача ўйнаш кераклигини тушуниб етишмаяпти. Рақиб бир киши кам бўлиб қолганди, агар бугун "Лочин", "Металлург"га қарши кўрсатган ўйинимизни намойиш этганимизда йирик ҳисоб бўларди.
Биз эса 2:0дан кейин бўшашиб қолдик ва бу орқали ўзимизга ташвиш орттирдик. Йўқ жойдан жарима зарбаси белгиланди. Биз шунча гапирган билан майдонда футболчилар ҳаракат қилади. Яхшиям охирида дарвозабонимиз ёрдам берди. Агар дуранг бўлганида буни умуман кечириб бўлмасди. "ТерДУ"ни ҳурмат қилган ҳолда айтаман: бугун ютмасак бўлмасди. Бугун ютдик, лекин кайфиятимиз аъло даражада бўлмади. Энди навбатдаги баҳсга ҳозирлик кўрамиз.



