

Криштиану Роналдусиз ўйнаган “Ал Насср” ўз майдонида “Ал Фатеҳ”ни йирик ҳисобда таслим этди. Голларга Анжело, Жоау Феликс ва Саму Кошта муаллифлик қилди.
“Ал Иттиҳод” эса илк турда “Ал Ҳулуд” билан дуранг ўйнади. Дастлаб Уссем Ауар 32-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади. Юссуф Эн Несири 43-дақиқада ҳисобни очди. Меҳмонлар 52-дақиқада Жулиен Домингеснинг голи билан жавоб қайтаришди. 58-дақиқада “Ал Иттиҳод” ярим ҳимоячиси Данило Перейра майдондан четлатилди ва шу билан дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.






