Миср терма жамоаси тарихий натижани қайд этди

22 июн 2026, 08:22
Миср миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган учрашувда Янги Зеландия терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Ҳоссам Ҳассан шогирдлари жаҳон биринчиликлари тарихидаги илк ғалабани қўлга киритишди.

Бунгача Миср терма жамоаси учта жаҳон чемпионатида иштирок этган бўлиб, бирорта ҳам ғалабага эришмаган эди. Эндиликда "фараонлар" ҳисобида дунё биринчиликларида жами тўққизта ўйин мавжуд бўлиб, улар: битта ғалаба, учта дуранг ва бешта мағлубиятдан иборат.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›