Мирко Еличич: "Жамоа яна қанча вақт руҳий жиҳатдан қийналиб юришини билмайман"

Абдулвосит Бектемиров
15 авг 2026, 21:51
Суперлига 17-тур доирасидаги "Қўқон-1912" — "Локомотив" (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Мирко Еличич ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ҳимоядаги иккита хатомиз, голга олиб келди. Бошқа муаммо бўлмади, ўйинни назорат қилдик. Майдон ҳолати яхши эмас, аммо жамоам шу майдонда ҳам сифатли футбол намойиш эта олишини кўрсатди. Уч очкони қўлдан бой бериш аламли. Жамоанинг ҳолати яхши эмас, йигитлар шунга қарамай бундай қийин ҳолатда яхши ўйнашди", - дея гап бошлади Мирко Еличич.

- Темурхўжа Абдуҳолиқов билан рўй берган ҳолат бўйича гапириб ўтсангиз...

- Темурхўжа лигадаги энг яхши ўйинчилардан бири. У бизга фақатгина гол уришда эмас, жамоани оила сифатида сақлаб туришга ёрдам беради. Бу катта йўқотиш. Энди олдинга юришга давом этиш керак. Рўй берган вазият бизга руҳий ҳолатдан таъсир ўтказади. Жамоа яна қанча вақт руҳий жиҳатдан қийналиб юришини билмайман. Бироз қийин вазият.

- Никита Шевченконинг бугунги ўйинига баҳо бериб ўтсангиз...

- Никитага ҳали вақт керак. У кўп ўйнагани йўқ. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлса, ўзига бўлган ишончи ортади. Бу жараённи тезлаштириб бўлмайди. Никита ўринбосарлар жамоасида ўйнаб келаётганди, аммо у ердаги даража ва босим Суперлигадан катта фарқ қилади.

миркооо.JPG

Ўхшаш янгиликлар


Абдулвосит БектемировМуаллиф