

Битимнинг умумий суммаси бонусларни ҳисобга олган ҳолда 70 миллион еврога яқинлашмоқда. Музокаралар якуний босқичга кирди, Каталония клуби уларнинг муваффақиятли якунланишига ишонади.
Аввалроқ "Манчестер Сити" "Барселона"нинг иккита таклифини рад этганди.
Шу билан бирга, "Сити" "Лилл"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Айюб Буаддини сотиб олишга яқинлашди. Уни ўтказиш бўйича музокаралар ҳам якуний босқичда.



