

Турнирнинг 2-туридан ўрин олган ҳар икки учрашув ҳам асосий вақтда дуранг натижа билан якунланди. Турнир регламентига кўра, баҳс дуранг билан тугаган тақдирда ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди.
Арманистон U-20 терма жамоаси пенальтилар сериясида 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Россия - Арманистон 0:0. Пенальтилар серияси: 3:5

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси эса пенальтилар сериясида 4:1 ҳисобида зафар қучиб, турнир жадвалида пешқадамга айланди.
Саудия Арабистони - Ўзбекистон 2:2
Пенальтилар серияси: 1:4
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг финал учрашуви 6-октабр куни 17:00 да «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.



