

“RMC Sport” нашрининг ёзишича, 2024 йилнинг ноябридан буён ушбу лавозимда ишлаб келган раҳбар ишдан бўшатилган, бироқ ташкилот хайрлашув тафсилотларини ошкор қилишни истамаган. ФИФА кенгаш аъзоларига ушбу қарор ўзаро келишув асосида қабул қилинганини маълум қилган ва Кевин Ламурга ҳурмат билдирган.

Қайд этилишича, Ламурнинг ОАВдаги баёнотларидан кейин шундай оқибатни тахмин қилган ташкилот ходимлари учун бу қарор кутилмаган ҳолат бўлмади.



