"Милан" ва "Ювентус" "Арсенал"нинг 30-35 миллион евролик ҳужумчисига қизиқмоқда

10 апр 2026, 09:10
"Милан" ва "Ювентус" "Арсенал"нинг 29 ёшли ҳужумчиси Габриэл Жезусга қизиқиш билдирмоқда.

Клублар бразилиялик футболчининг атрофидагилар билан алоқа ўрнатган. Бу ҳақда журналист Экрем Конур Sports Boom учун хабар берган.

Манбага кўра, "канонирлар" Жезусни 30-35 миллион евро эвазига сотишга тайёр. "Арсенал" бу пулни янги ҳужумчи сотиб олишга сарфлашни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда Жезус барча турнирларда 22 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Ўйинчи билан шартнома 2027 йил ёзигача тузилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион евро.


Манба: Sports Boom