

Атлантадаги "Мерседес-Бенц Стэдиум" стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.
"Интер Майами" таркибида Херман Бертераме ҳамда дубль қайд этган аргентиналик форвард Лионель Месси гол муаллифига айланишди. Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес эса иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
"Атланта"нинг ягона голига Фафа Пико муаллифлик қилди.
MLS'нинг навбатдаги турида "Атланта" "Чикаго Файр" билан куч синашади, "Интер Майами" эса "Нью-Йорк Ред Буллз"га қарши майдонга тушади. Баҳслар 25 октябрь куни бўлиб ўтади.



