Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди
23 мар 01:06
Янгиликлар
Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди
Жуниньонинг рекордигача 6 та гол қолди, Роналду ҳисобида 64 та гол бор.
Месси жарима зарбаларидан урилган голлар бўйича Пеледан ўзиб кетди. "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасидаги "Нью-Йорк Сити"га қарши ўйинда (3:2) жарима зарбасидан тўғридан-тўғри гол урди.
Аргентиналик ўз фаолияти давомида жарима зарбаларидан жами 71 та гол уриб, бу кўрсаткич бўйича Пелени (70) ортда қолдирди ва иккинчи ўринга кўтарилди.
Бу борадаги рекордчи 77 та гол урган Жуниньо Пернамбукано ҳисобланади.
"Ал Насср" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобида жарима зарбаларидан киритилган 64 та гол бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
Фикрлар