Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади

Khoja
23 дек 2025
Бугун Элит ОЧЛ баҳсларининг навбатдаги турига старт берилади.

Қаршининг "Насаф" жамоаси ушбу турни сафарда ўтказади. "Аждарлар" 6-турда Саудия Арабистоннинг "Ал Иттиҳод" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув бизнинг вақт билан соат 23:15 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда "Ал Иттиҳод" 6 очко билан турнир жадвалининг 8-ўринида кетмоқда. "Насаф" эса ҳозирча очко тўпламади ва улар сўнгги ўриндан жой олишган.

23 дек 2025, 23:15
Al Ittihad — Nasaf
1 – 0
Тугади


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia